Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси Академияси

FAQ

Муаллифлик ҳуқуқини ҳимояловчи белги – муаллифлик ҳуқуқини ҳимояловчи белги барча турдаги нашрлар титулининг орқа томони ўнг пастки бурчагида жойлашади. Мазкур белги Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонуни билан жисмоний ва юридик шахсларнинг нашрга бўлган интеллектуал мулки ва муаллифлик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини англатади. Муаллифлик ҳуқуқини ҳимояловчи белги асар ёки нашрнинг бошқа қисмини муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинганини кўрсатади.

Лотин ҳарфи “С” айлана шакл билан ўралади ©, шунингдек, муаллифлик ҳуқуқи эгасининг номи ва нашр қилинган йил кўрсатилади.

Масалан: 

© М.М.Мамасиддиқов, 2019 й.

© Бош прокуратура Академияси, 2019 й.

Муаллифлик белгиси – муаллифлик белгиси ўзида муаллифнинг фамилиясини ёки нашрнинг биринчи бош ҳарфларини кўрсатувчи шартли ҳарфни ифодалайди. У муаллиф фамилиясининг биринчи ҳарфларидан (агар асарда учтадан кўп муаллиф бўлмаси биринчи муаллифнинг) ёки сарлавҳанинг дастлабки сўзларининг биринчи ҳарфидан (агар муаллифлар учтадан кўп бўлса ёки муаллиф бўлмаса), сарлавҳа ва мазкур фамилиянинг бош ҳарфларига мос равишдаги миқдордан иборат бўлади. Муаллифлик белгиси Л.Б. Хавкиннинг муаллифлик жадвали бўйича белгиланади.

Муаллифлик белгиси классификацион индекслардаги аббревиатураларсиз титул варағининг орқа томони юқори бурчагида классификацион индекслардан кейин шрифти билан бир хил даражада берилади.

Масалан:

УДК    633 (571.1)

ББК    41/42 (2Р53)

С781

  • Кутубхона – библиографик классификатори (ББК ёки КБК);
  • универсал ўнлик таснифлаш индекси классификацияси (УДК).

Мазкур индекслар нашрларни (китобни) кутубхона ва ахборот ресурс марказларида билимларнинг қайси йўналиш ва соҳасига тегишли эканлигини қисқа ва аниқ белгилаб беради.

Қоида тариқасида ушбу индекслар кутубхона ва ахборот ресурс марказлари томонидан ББК ва УДК ларнинг тегишли жадваллари асосида белгилаб берилади. Классификацион индекслар титул варағининг орқа томони юқори бурчагида алоҳида қаторларда қўйилади.

Масалан:

УДК 633 (571.1)

ББК 41/42 (2Р53)

Халқаро стандарт серия рақами (ISSN) – мазкур рақам блоклари ISSN Халқаро маркази томонидан ўрнатилади ва тақсимланади. Мазкур рақамлар серияли тарзда чоп этиладиган нашрларга берилади.

ISBN ва ISSN мавжудлиги нашриётчилар, китоб билан савдо қилувчилар, кутубхоначилар, илмий ходимларга Ўзбекистон ва унинг ташқарисида нашрларни қийинчиликсиз тарқатиш, мамлакатимиз ва хорижий автоматлаштирилган тизимларда нашрлар ҳақидаги ахборотни қидириб топиш имконини беради.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида китоб ва журналларни интерфаол шаклда стандарт рақамлаш халқаро тизимида ISBN ҳамда ISSN рақамларини рўйхатдан ўтказиш ва олишга ёрдам берадиган хизмат ташкил қилинган. Хизматдан кутубхонанинг natlib.uz расмий сайтидаги "ISBN & ISSN" бўлимида фойдаланиш мумкин.

Халқаро стандарт рақам (ISBN International Standard Book umber) – китобларни савдо тармоқларида тарқатиш  ва нашр билан боғлиқ ишларни автоматлаштириш учун зарур бўлган китоб нашрининг уникал рақами. ISBN рақами ҳар бир китобни алоҳида аниқлаш имконини беради. Мазкур рақам асосида китобнинг штрих коди яратилади.

Илмий мақола – муайян илмий мавзу юзасидан яхлит, тугалланган, мантиқий изчилликда тайёрланган асар. Мақола одатда 8-10 варақдан иборат бўлади.

Монографиянинг ҳажми 12,0 босма табоқдан кам бўлмаслиги керак.

Монографияни  кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва чоп этишга тавсия этиш ОУЮ Илмий-услубий кенгаши томонидан амалга оширилади.

Кенгашда кўриб чиқиш учун монография қўлёзмаси билан бирга қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

  • илмий нашрнинг проспект режаси (намуна илова қилинади);
  • монографияни нашр этишга тавсия этиш тўғрисидаги тегишли кафедранинг мажлис баённомасидан кўчирма;
  • ички ва ташқи тақриз, Илмий-услубий Кенгаш томонидан белгиланган эксперт хулосаси.

Илмий-услубий Кенгаш биринчи навбатда фан доктори илмий даражасини олиш билан боғлиқ монографияларни кўриб чиқади ва чоп этишга тавсия этади.

Ички ва ташқи тақризчи, экспертлар томонидан ижобий баҳоланган ва Кенгаш муҳокамасида чоп этишга тавсия этилганлиги ҳақида Кенгаш мажлиси баённомасидан кўчирма тақдим этилади.

 Монографиянинг тузилиши қуйидагилардан иборат бўлиши тавсия этилади:

  • муқова;
  • титул варағи;
  • титул варағининг орқа томони;
  • кириш;
  • асосий қисм;
  • адабиётлар рўйхати;
  • илова.

Монография – бир ёки бир неча муаллифлар томонидан муайян муаммо ёки мавзуни тўлиқ ва батафсил тадқиқ этишга бағишланган илмий ёки илмий-оммабоп нашр. Монография китоб шаклида чоп этилади. Монографияни чоп этишдан мақсад амалга оширилган илмий ва амалий ишларнинг натижаларини умумлаштириш ҳисобланади. Монографияда муайян масала юзасидан тегишли адабиётлар таҳлил этилади ва умумлаштирилади, фанни ривожлантиришга йўналтирилган янги ғоялар ва гипотезалар илгари сурилади. Докторлик диссертациялари доирасида амалга оширилган тадқиқотларнинг муайян қисми монография кўринишида илмий жамоатчиликка тақдим этилиши мумкин.

Рисола – ижтимоий-сиёсий ёки илмий-оммабоп тусдаги унча катта бўлмаган китоб нашри. Унинг ҳажми одатда 50 варақ ёки 3 босма табоқдан кўп бўлмаган, юмшоқ муқовага эга бўлган шаклда чоп этилади.

Давра суҳбатлари, конференциялар, илмий-амалий анжуманлар материаллари – ўтказилган тадбирларнинг хулосалари, ўқилган маърузалар матнлари,  илмий мақолалар, тавсия ва қарорларни ўзида ифодалайдиган  даврий бўлмаган тўплам.

Конференциялар, давра суҳбатлари, илмий-амалий анжуманлар тезислари тўплами – ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлардаги маъруза ва чиқишларнинг қисқача мазмуни акс этган даврий бўлмаган тўплам. Мазкур материаллар дастлабки таништирув тусига эга бўлиб, одатда тадбир ўтказилишидан олдин чоп этилади. Бунда илмий маърузанинг, мақола ёки бошқа илмий ишнинг мазмуни қисқа, аниқ, мантиқий изчилликда баён этилади.

Илмий ишлар тўплами – илмий муассасалар, ўқув юртлари, илмий жамиятларнинг тадқиқот натижаларини, муайян фан соҳаси етук вакилларининг таҳлилий - илмий мақолаларини ўзида мужассамлаштирган тўплам. Мазкур тўпламлар даврий тарзда ҳам чиқарилиб борилиши мумкин.

  • диссертация авторефератида келтирилган барча илмий ишлар диссертация мавзусига мувофиқ бўлиши керак.
  • диссертация ва диссертация авторефератида келтирилган илмий ишларнинг нашр қилинганлигига оид маълумотлар акс эттирилиши, шу жумладан барча муаллифлар тўлиқ ёзилиши ва мақолалар эълон қилинган журнал ёки тўпламларнинг саҳифалари аниқ кўрсатилиши лозим.
  • нашрга топширилган, лекин эълон қилинмаган ишлар диссертация ва диссертация авторефератида келтирилиши мумкин эмас.
  • агар изланувчининг мақолалари ҳаммуаллифликда ёзилган бўлса, у ҳар бир ҳаммуаллифнинг ҳиссасини холис акс эттириши лозим ва мақолалардан ўз диссертациясида қисман ёки тўла фойдаланиш учун ҳаммуаллифларнинг ёзма равишда билдирган розилигини олиши зарур.
  • ОАКга талабгорнинг асосий илмий ишлари нусхалари юборилади.
  • биринчи бўлимда — Рўйхатга киритилган илмий нашрларда чоп этилган илмий ишлар ҳамда интеллектуал мулк объектларига бўлган муҳофаза (эгалик) ҳужжатлари (патентлар);
  • иккинчи бўлимда — диссертация мавзуси бўйича нашр этилган бошқа илмий ишлар.

Ўқув адабиётлари, шу жумладан дарсликлар диссертация натижаларини акс эттирадиган эълон қилинган илмий ишлар жумласига кирмайди.

  • эълон қилинган илмий ишларнинг умумий сони 15 тадан кам бўлмаслиги керак;
  • диссертация натижаларининг халқаро ва республика илмий ва илмий-амалий конференцияларида кенг муҳокамаси асосида камида 2 та материал (мақола, маъруза ёки маъруза тезиси) халқаро конференция материаллари тўпламида эълон қилинган бўлиши шарт;
  • ижтимоий-гуманитар фанлари соҳалари бўйича диссертация натижалари юзасидан монография эълон қилиниши керак;
  • улардан Рўйхатга киритилган илмий нашрларда камида 10 та мақола, улардан 1 таси тегишли фан тармоғи ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли ихтисослашган илмий журналларида эълон қилинган бўлиши керак.
  • эълон қилинган илмий ишларнинг умумий сони 7 тадан кам бўлмаслиги керак;
  • диссертация натижаларининг халқаро ва республика илмий ва илмий-амалий конференцияларида кенг муҳокамаси асосида камида 2 та материал (мақола, маъруза ёки маъруза тезиси) халқаро конференция материаллари тўпламида эълон қилинган бўлиши шарт;
  • улардан камида 3 та илмий мақола (жумладан нуфузли хорижий илмий журналларда 1 та мақола) ОАKнинг Рўйхатига киритилган нашрларда чоп этилиши лозим.
  • эълон қилинган илмий ишлар диссертациянинг илмий янгилигини акс эттириши керак;
  • диссертация натижалари халқаро ва республика доирасида ўтказилган илмий конференцияларда ва семинарларда муҳокамадан ўтказилиши шарт;
  • диссертациянинг асосий илмий натижалари даврий илмий нашрларда эълон қилиниши лозим;
  • ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасида эълон қилинган асосий илмий ишлар якка муаллифликда бажарилган бўлиши керак.

Диссертация тадқиқотида замонавий талабларга жавоб берадиган адабиётлардан фойдаланиш тавсия этилади. Диссертацияда фойдаланилган адабиётлар рўйхати, изланувчининг хоҳишига кўра, алифбо, систематик ёки матнда ҳавола қилиниши кетма-кетлиги тарзида келтирилади. Фойдаланилмаган ва ҳавола қилинмаган адабиётларни рўйхатга киритиш тақиқланади.

Диссертацияда фойдаланилган материалларнинг манбаси, уларнинг муаллифи ва номи тўлиқ кўрсатилиши, шунингдек ҳаммуаллифларнинг ғоя ёки ишланмаларидан фойдаланилган тақдирда, диссертация ва диссертация авторефератида бу ҳақда қайд этилиши шарт.

Изланувчи ҳаммуаллифликда яратилган (ёзилган) илмий ишидаги фақат ўзининг ҳиссасини диссертациясига киритиши мумкин.

Ўзганинг материалидан унинг муаллифи ва манбасини кўрсатмасдан фойдаланилган ҳолларда диссертация у қайси босқичда кўрилаётган бўлишидан қатъи назар муҳокамадан олиб ташланади ва талабгор ушбу мавзу бўйича диссертацияни қайта ҳимоя қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.