Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси Академияси

Идоралараро ҳамкорлик

Бош прокуратура Академиясининг идоралараро ҳамкорлик алоқалари тўғрисида маълумот

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги “Прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5438-сон Фармонининг 2-бандида ўқув жараёнининг сифатини ошириш бўйича тажриба алмашиш, саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида юридик кадрларни тайёрловчи, қайта тайёрловчи ва уларнинг малакасини оширувчи таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан самарали идоралараро ҳамкорликни чуқурлаштириш Бош прокуратура Академияси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгиланган.

Ўтган давр мобайнида Бош прокуратура Академияси билан қуйидаги ташкилот ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилди ҳамда унинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланди:

 

  • Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти

Бош прокуратура Академияси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ёки уларни жалб этган ҳолда мунтазам равишда конференциялар, давра суҳбатлари, ўқув семинарлари ташкил этилиб, шунингдек қўшма ўқув дастурлари ва илмий тадқиқотлар амалга оширилиб келинмоқда.

Бугунги кунда Академиянинг илмий ва таълим салоҳиятини янада мустаҳкамлаш мақсадида манфаатдор ташкилот ва муассасалар билан самарали ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва ривожлантириш борасида изчил фаолият давом эттирилмоқда.