Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси Академияси

Малака ошириш

Бош прокуратура Академиясида прокуратура органлари ходимлари давомийлиги 144 соатдан кам бўлмаган малака ошириш курсларида ўқитилади. Ўқув машғулотлари қонунчиликдаги янгиликлар мазмун-моҳиятини етказиш, касбий кўникма ва малакаларни такомиллаштириш, прокурор-тергов ишининг илғор ютуқларини ўргатиш, шунингдек, прокуратура органлари ходимлари фаолиятидаги тизимли камчиликларни бартараф этишга йўналтирилган.

Прокуратура органлари ходимлари малакасини оширишнинг даврийлиги ҳар уч йилда камида бир мартани ташкил этади.

Малака ошириш курслари прокуратура органлари ходимлари иш жойидан тўлиқ ёки қисман ажралган ҳолда кундузги шаклда, шунингдек, иш жойидан ажралмаган ҳолда масофавий (электрон on-line ёки off-line) таълим шаклларда ҳам ташкил этилади.

Тингловчиларнинг ўқув курсини ўзлаштириш даражаси жорий, оралиқ ва якуний назорат шакллари, шунингдек, малака иши ҳимояси натижаларини баҳолаш орқали аниқланади. Малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга сертификат берилади.

Бош прокуратура Академиясида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари ҳам малакасини оширади.