Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси Академияси

Устувор вазифалар

Илмий салоҳиятни кучайтиришга доир чора-тадбирларни белгилаш, илмий-тадқиқот фаолиятини юритиш, шунингдек бошқа таркибий бўлинмаларнинг илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш борасида:

  • илмий-тадқиқот мавзулари базасини шакллантириш;
  • долзарб ҳуқуқий муаммолар бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш ва ушбу соҳадаги халқаро тажрибани ўрганиш ишларини мувофиқлаштириш;
  • илмий кадрлар, шунингдек Академия тингловчилари томонидан илмий ишланмалар чоп этилиши борасидаги фаолиятни бўлим, марказ ва кафедралар билан ҳамкорликда мувофиқлаштириш;
  • илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш жараёнида бўлим ва марказлар билан ҳамкорликда кафедраларга услубий ёрдам кўрсатиш;
  • илмий тадбирлар ўтказилишига кўмаклашиш;
  • Академияда илмий салоҳият ҳолатининг доимий мониторингини амалга ошириш;
  • Академия Илмий кенгаши фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш ва бошқалар.

Илмий кадрларни тайёрлаш фаолиятини амалга ошириш борасида:

  • таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиликка қабул қилиш ишларини ташкил этиш;
  • тасдиқланган режа асосида докторантлар ва мустақил изланувчиларнинг илмий-тадқиқот ишларини амалга оширилишини назорат қилиш;
  • докторантлар ва мустақил изланувчиларнинг малакавий имтиҳонларини топшириш жараёнини ташкил этиш;
  • докторантлар ва мустақил изланувчиларнинг илмий изланишлари самарадорлиги ва сифати мониторингини амалга оширишда иштирок этиш ва бошқалар. 

Давлат илмий техника дастурлари доирасида фундаментал, амалий тадқиқот ва инновацион лойиҳаларнинг бажарилишини назорат қилиш борасида:

  • фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар илмий-техника дастурларининг бажарилиши учун вақтинчалик илмий-ижодий жамоани тузиш;
  • Академияда давлат илмий-техника дастурлари доирасида олиб борилаётган илмий лойиҳаларнинг бажарилишини назорат қилиш;
  • фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар илмий-техника дастурларининг бажарилиши юзасидан ҳисоботларни мувофиқлаштириш ва улар юзасидан ҳисоботларни Академия Кенгашида муҳокама қилишга тайёрлаш;
  • давлат илмий-техника дастурлари доирасида олиб борилаётган илмий лойиҳаларнинг натижадорлиги ва самарадорлигини мониторинг қилиш ҳамда уларнинг натижалари юзасидан таҳлилий ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш ва бошқалар.