Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси Академияси

Россия Федерацияси Тергов қўмитаси делегацияси ташрифи

2020 йил 12 март куни А.И.Бастрыкин бошчилигидаги Россия Федерацияси Тергов қўмитаси делегациясининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясига ташрифи бўлиб ўтди.

Учрашув давомида делегация вакиллари Академия фаолият йўналишлари, таълим, илм-фан ҳамда прокурор-тергов амалиётининг узвий боғлиқлигини таъминлашга қаратилган таълим технологиялари билан танишиб ўтдилар.

Томонлар прокурор-тергов ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш йўналишида идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, яқин истиқболда Россия Федерацияси Тергов қўмитаси Москва академияси делегациясининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясига ташрифини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.