Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси Академияси

Прокуратура органларининг судларда прокурор ваколатини таъминлаш йўналишида хизмат қилаётган тезкор ходимлари учун навбатдаги малака ошириш курси

Бош прокуратура Академиясида Бош прокурор томонидан ўқув жараёнини прокуратура органларининг касбий фаолияти билан узвий боғлиқлигини таъминлашга оид белгиланган вазифалар ижроси доирасида республика прокуратура органларининг судларда прокурор ваколатини таъминлаш йўналишида хизмат қилаётган ходимлар учун навбатдаги малака ошириш курси бошланди.

Мазкур малака ошириш курси аралаш таълимнинг “3+1” тизими асосида ташкил этилган бўлиб, 108 соат масофавий ўқитиш ва 36 соат аудитория машғулотлари тарзида замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ташкил этилган.

Малака ошириш курсида тингловчиларнинг ўзлаштиришини кундалик мониторинг қилиб борилиши ҳамда судларда прокурор ваколатини таъминлаш йўналишида хизмат қилаётган ходимларнинг тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш мақсадида 9 та мақсадли гуруҳ тузилди.

Курс дастури прокуратура фаолиятининг умумий масалалари, шунингдек жиноят, фуқаролик ишлари бўйича судларда, иқтисодий ва маъмурий судларда прокурор ваколатини таъминлаш масалаларини қамраб олган бўлиб, тингловчиларнинг мазкур йўналишларидаги назарий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган машғулотлардан таркиб топган.

Малака ошириш курсининг якуний босқичида тингловчиларнинг масофадан ўзлаштирган билим ва кўникмалари бевосита аудитория машғулотлари жараёнида тренинг ҳамда ўқитишнинг интерфаол услубларидан фойдаланган ҳолда, муаммоли-вазиятли ҳолатларни таҳлил қилиш ва казуслар ечимини топиш воситасида мустаҳкамланиб, тингловчиларнинг курс дастурини ўзлаштириш даражаси баҳоланади.

Курсни сифатли ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида ўқув курсининг ўтказилиш тартиби, амалий топшириқларни бажариш қоидалари юзасидан тингловчилар билан видеоконференцалоқа орқали вебинар-тренинг ўтказилди ва уларнинг Академия профессор-ўқитувчилари билан доимий алоқада бўлиш имкониятларини таъминлаш чоралари кўрилди.