Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси Академияси

Муносиб ҳисса фахри

2020 йилнинг 13 март куни Бош прокуратура Академиясининг 4 нафар профессор ўқитувчилари – Авазбек Комилов, Лухмонжон Исоқов, Эркин Хожиев ва Гулчеҳра Маликоваларни Марказий сайлов комиссияси фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Шу тариқа мутахассисларимизнинг сайлов масалалари бўйича тренинг курсларини ташкил этишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.

Сайлов кампанияси эълон қилинмасданоқ сайловларга тайёргарлик масалалари, яъни сайлов комиссияси аъзоларини ўқитиш, бунинг учун кейс стади тизимига асосланган ва уч кунга мўлжалланган махсус модуль дастурларини ишлаб чиқиш анча барвақт бошланган эди.

Бош прокуратура Академиясининг профессор ўқитувчилари сайлов кампаниясида Қорақалпоғистон Республикаси учун мўлжалланган тренинг дастурларини шакллантиришда бевосита иштирок этиб, мазкур модулларни амалга ошириш мақсадида қорақалпоғистонлик тренерлардан 50 таси суҳбат орқали ажратиб олинди.

Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида «Янги Ўзбекистон. Янги сайловлар» шиори остида сайлов комиссияси аъзоларини ўқитиш учун ташкил этилган махсус курслар сайловларга қадар доимий равишда давом этиб келди. Тренерлар гуруҳи бир вақтда тўрт йўналишда фаолият олиб бордилар.

Бош прокуратура Академияси сайловларни ташкил этишга қўшган ўз муносиб ҳиссаси билан фахрланади.