Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси Академияси

Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш чоралари

Бош прокуратура Академиясида “Самарали бошқарув” гуруҳининг барқарор ривожланиш мақсадлари, жумладан 16-мақсад ва у билан боғлиқ 5, 10 ва 17-сон мақсад вазифаларини амалга ошириш бўйича айрим масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш мақсадида навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялари агентлиги ва БМТ агентликлари ходимлари иштирок этдилар.

Вазирлик ва идоралар вакиллари БМТ агентликлари ходимлари билан биргаликда барқарор ривожланиш бўйича белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан ишларни ташкил қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув давомида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги 841-сонли қарорига мувофиқ тегишли вазифаларни амалга ошириш учун бириктирилган масъул органлар ишини ташкил этишнинг янги механизми муҳокама қилинди. Учрашув иштирокчилари томонидан тармоқ, минтақавий ҳамда мақсадли ривожланиш дастурлари, стратегия ва концепцияларни ишлаб чиқишда Миллий мақсад ҳамда вазифаларни эътиборга олиш борасида келишувга эришилди.