Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси Академияси

Илм ва маърифат – тараққиёт гарови

2020 йил 13 март куни Бош прокуратура Академиясида Ҳуқуқий муаммоларни илмий-амалий ва инновацион тадқиқ қилиш ҳамда илмий ходимларни тайёрлаш маркази томонидан илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилига бағишланган “Диссертациянинг кириш қисмини расмийлаштириш: талаб ва тавсиялар” мавзусида илмий семинар ўтказилди.

Семинарда Бош прокуратура Академияси профессор-ўқитувчилари, докторантлар ва мустақил изланувчилар қатнашди. Семинарда Иқтисодий жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни ташкил этиш кафедраси доценти В.Каримов маъруза қилди.

Маърузачи томонидан диссертациянинг кириш қисмини расмийлаштириш бўйича батафсил маълумот берилди. Тадбир баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтиб, иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.