Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси Академияси

Прокуратура органлари тергов ходимлари малакасини ошириш масофавий курси бошланди

2020 йил 18 март куни Бош прокуратура Ҳайъати йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида Бош прокуратура Академияси томонидан ташкил этилган прокуратура органлари тергов ходимлари малакасини ошириш курси бошланди.

Мазкур қисқа муддатли малака ошириш курси тингловчилар асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда тўлиқ масофадан амалга оширилади.

Курс дастури қасддан одам ўлдириш жиноятлари, фуқаролар бедарак йўқолганлиги ва шахси номаълум мурдалар аниқланганлиги ҳолатлари юзасидан терговга қадар текширув ўтказишнинг долзарб масалаларини қамраб олган.

Терговга қадар текширув ва дастлабки тергов масалалари бўйича тингловчилар эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ўқув мавзуларининг ишланганлиги курснинг амалий аҳамиятини оширади.

Масофавий курс дастурининг амалга оширилиши тартиби, амалий топшириқларни бажариш ҳамда оралиқ назоратни топшириш қоидалари, тингловчиларнинг курс маъмурлари билан доимий алоқада бўлиш имкониятини таъминлаш чоралари юзасидан тингловчилар аудиоконференцалоқа тарзида ташкил этилган семинар жараёнида хабардор этилди.